Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўш турган давлат спорт объектлари «хусусий шахслар»га берилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2018 йилдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тадбиркорликни ҳамда хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 248-сон қарорида назарда тутилган, деб ёзмоқда Norma.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, шу жумладан бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган иншоотлари, шунингдек, сузиш ҳавзалари базасида жисмоний тарбия-спорт ҳамда соғломлаштириш хизматлари давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида кўрсатила бошлайди. Ҳужжатдан келиб чиқишича, бу қуйидагича амалга оширилади:
а) ДХШ асосида ташкил этилган субъектларга ижара тўлови бўйича имтиёзлар берган ҳолда бундай объектларни ижарага бериш йўли билан;
б) давлат мулки бўлган ва фойдаланилмаётган бинолар, объектлар ҳамда иншоотларни соғломлаштириш хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахсларга сотиш йўли билан.
Хусусан, у ерда пуллик спорт тўгараклари, секциялари очилади ва бошқа спорт-соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилади. Бу пуллик соғломлаштириш хизматлари бозорини ривожлантириш, одамларга уларни муқобил тарзда олиш имконини беради.
Спорт иншоотларида аҳолига соғломлаштириш хизматларини кўрсатиш тартиби 2 ой муддатда алоҳида низомда акс эттирилади. Бироқ 16 ёшгача бўлган болалар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига имтиёзли шартлар асосида ёки бепул хизматлар кўрсатилиши ҳозирдан маълум.
Ҳужжат 31.03.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
19:13 / 07.04.2026
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12 / 07.04.2026
Олий спорт маҳорати мактаблари ўрнига «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади
18:34 / 07.04.2026
Ишчиларининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
18:32 / 07.04.2026