Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Медведев АҚШнинг Россияга қарши санкциялари мақсадини айтди
Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг маълум қилишича, АҚШ томонидан Россияга қарши жорий этилган санкциялар рус компаниялари фаолиятига халақит беришга йўналтирилган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Умуман олганда, бу глобал бозорларда муваффақиятли ишлаётган ва Америка бизнесига рақобат уйғотаётган рус компаниялари фаолиятига халақит қилишга уринишдир», - дея айтиб ўтди Медведев.
Шунингдек унинг таъкидлашича, Америка санкциялари иқтисодий вазифаларни рақобатбардош бўлмаган усуллар билан ҳал қилиш йўлидир.
«Худди аввалги санкцион ҳаракатларда бўлгани каби, бунда ҳам аниқ мақсадни кўрмоқдамиз – иқтисодий вазифаларни рақобатбардош бўлмаган усуллар билан ҳал қилиш. Жазолаш керак бўлган ёмон руслар ҳақидаги гап-сўзларнинг барчаси иқтисодий жиҳатни ёпиши керак эмас. Иқтисодий жиҳат эса амалдаги савдо қоидаларига қарамай, бутун дунё бўйлаб Америка тижорий манфаатларини илгари суришдан иборат», - дея таъкидлаб ўтди Медведев.
Мавзуга оид
18:31
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
15:12
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
13:13
Ҳўрмуз яқинида АҚШ армиясининг «Apache» вертолёти қулаб тушди
10:25