Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони илк бор Канн кинофестивалида иштирок этади
Саудия Арабистони илк бор Канн кинофестивалида иштирок этиб, унда бир неча қисқа метражли фильмлар тақдим қилади ҳамда миллий опера ва оркестрини яратишда Франция билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Parisien нашри хабар бермоқда.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг Францияга ташрифи давомида Франция ва Саудия Арабистони маданият вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув якунларига кўра, Саудия Арабистони маданият вазири Авад бин Салоҳ ал-Авад Канн кинофестивалида иштирок этиш бўйича Франция маданият вазири Франсуаза Ниссен билан келишувга эришилганидан мамнуният билдирган.
Ниссен Франция Саудия Арабистонига ўз оркестри ва операсини яратишда кўмак кўрсатишини айтган. Саудия Арабистонидаги илк опера театри Жиддада барпо этилади.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026