Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия авиабазаси ракеталар ҳужумига учради
Сурия шарқидаги Хомс вилоятида жойлашган Т-4 авиабазаси ракеталар ҳужумига учради. Бу ҳақда Суриянинг САНА миллий агентлиги хабар қилмоқда.
"Т-4 авиабазаси бир неча ракеталар ҳужумига учради, бу АҚШ тажовузкорлиги бўлиши мумкин", - дея хабар беради агентлик.
Сурия армиясининг Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари авиабазага йўл олган ракеталарни ўққа тутган.
Ал-Маёдин телеканали хабарига кўра, Сурия ҳарбий объектига ҳужум қилган ракеталар Ливан ҳудуди орқали Ўрта Ер денгизидан учиб келган.
Вазиятдан хабардор манбанинг айтишича, Сурия Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари авиабазага йўналтирилган барча ракеталарни уриб туширган. Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади. САНА агентлиги, ўз навбатида, ҳужум натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида хабар берган.
Пентагон АҚШ Т-4’га ракета зарбаси берилишига алоқадор эмаслигини маълум қилди.
Шунингдек, САНА хабарига кўра, Сурия Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Хомс вилоятида ракета зарбасига учраган авиабаза мудофаасини олиб бормоқда.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026