Жамият | 13:44 / 09.04.2018
12313
1 дақиқада ўқилади

Зангиотадаги уйга ўт қўйиб кетишди, бир инсон ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ёнғин юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2018 йил 16 март куни  Ҳаракат МФЙ Тутзор 2-тор кўчасида яшовчи, 1980 йилда туғилган Б.С.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйининг пол қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида Б.С.нинг 2006 йилда туғилган ўғли А.Б.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган эди.  

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Зангиота тумани Ҳаракат МФЙ Тутзор 2-тор кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1996 йилда туғилган З.А. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид