Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сурияда кимёвий қурол қўлланганига жавоб қайтаришга ваъда берди
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейлининг маълум қилишича, мамлакат Сурияда рўй берган кимёвий ҳужумга жавобан тегишли чораларни кўради. Бу БМТ Хавфсизлик кенгаши тинч аҳоли вакилларини ҳимоя қила олмаса, рўй беради, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
«Биз дунё адолатга эришилганини кўриши керак бўлган пайтга етиб келдик. Ушбу ҳолатда БМТ Хавфсизлик кенгаши ёки ўз мажбуриятларини бажаради, ёки Сурияда одамларни ҳимоя қилишга қодир эмаслигини кўрсатиб беради. Нима бўлган тақдирда ҳам АҚШ жавоб қайтаради», - дея айтиб ўтди Ҳейли.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котиби вазифасини бажарувчи Жон Салливан ва Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Суриянинг Думасида рўй берган кимёвий ҳужумни, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг бу ҳодисага бўлган муносабатини муҳокама қилганди.
Мавзуга оид
18:31
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
15:12
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
13:13
Ҳўрмуз яқинида АҚШ армиясининг «Apache» вертолёти қулаб тушди
10:25