Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишлаб чиқаришнинг энергия жиҳатдан самарадорлиги хулоса билан тасдиқланади
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг қарори билан Қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.
Бундай хулосалар «Ўздавэнергоназорат» ва «Ўздавнефтгазинспекция» инспекцияси томонидан «Энергияни тежаш миллий компанияси» АЖ билан биргаликда табиий газ ва электр энергиясини реализация қилишда нарх белгилашнинг алоҳида тартиби белгиланган истеъмолчи ташкилотларга берилади.
Таҳририятдан: Моҳиятан олганда, ушбу хулоса фақат пиширилган ғишт, асфальт ва цемент ишлаб чиқарувчи, энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва ускуналарни жорий этган, шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан), шу жумладан цемент ишлаб чиқаришнинг «қуруқ усули»дан фойдаланувчи корхоналарни қизиқтиради. Хулоса мавжуд бўлганда улар истеъмол қилинадиган табиий газ ҳақини амалдаги тарифга (1 куб м учун 289,74 сўм) нисбатан 1,6 коэффициентни қўллаган ҳолда, яъни 1 куб м учун 463,6 сўмдан тўлайдилар. Бу газ ва электр энергияси учун нарх белгилашнинг алоҳида тартиби белгиланган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар 1 куб м учун 1000 сўмдан тўлаганидан кўра 2 баравар фойдалироқ.
Хулоса олиш учун ташкилот «Ўздавэнергоназорат» ёки «Ўздавнефтгазинспекция» инспекциясининг ҳудудий бўлимига ариза билан мурожаат қилади, унга стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатнинг нусхасини илова қилади. Унда улар томонидан қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичлари акс эттирилади.
Ариза қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилиши мумкин. Ариза илова қилинган ҳужжатлар билан бирга 2 нусхада кўпайтирилиб, бири «Энергияни тежаш миллий компанияси» АЖга, иккинчиси эса – тегишинча «Ўздавэнергоназорат» ёки «Ўздавнефтгазинспекция» инспекциясининг ҳудудий бўлимига юборилади.
Инспекциялар мутахассислари ариза олинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ташкилотга борган ҳолда қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатга мувофиқлиги, шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланилаётганлигини ўрганадилар. Мутахассислар ташкилотда сертификатланган ва энергия жиҳатдан самарали асбоб-ускуналар ва приборлар қўлланилаётганини ҳам ўрганадилар.
Ўрганиш натижалари юзасидан 2 нусхада маълумотнома тузилади, у инспекциялар мутахассислари, ташкилотнинг раҳбари ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Маълумотнома «Энергияни тежаш миллий компанияси» АЖга юборилади, бу ерда у 10 кун ичида ўрганиб чиқилади.
«Энергияни тежаш миллий компанияси» АЖ қўлланилаётган технологиялар ва асбоб-ускуналарни энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқ (ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланилади) деб топганда хулосани расмийлаштиради ва уни шу куннинг ўзида тегишли инспекциянинг ҳудудий бўлимига кейинчалик ташкилотга бериш учун юборади. Хулоса компания ва инспекцияларнинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари томонидан имзоланган ҳамда уларнинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим. Хулоса 5 йил муддатга берилади. Унга асослантирувчи ҳужжатлар илова қилинади.
Хулоса аксинча бўлса, асослантирилган хат тайёрланади, у кейинчалик ташкилотга тақдим этиш учун тегишли инспекциянинг ҳудудий бўлимига юборилади.
Ҳужжат 3.04.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
08:30
Ўз давридан минг йиллар олдин яратилган 8 технология
22:36 / 21.05.2026
Тожикистон ва Ўзбекистон чегара ҳудудларида мобил алоқани яхшилайди
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
09:46 / 04.05.2026