Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистон самолётларини таъмирлаб беради
Ўзбекистоннинг Uzbekistan Airways Technics(UAT) авиакорхонаси Афғонистон самолётларига техник ва таъмирлаш хизматларини кўрсатади.
Ўзбекистон ташқи савдо вазирлигида Афғонистон транспорт вазири Муҳаммад Ҳамид Тахмаси билан бўлиб ўтган учрашувда бу борадаги келишувга эришилди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Ўзбекистон томони, шунингдек, Афғонистон авиацияси соҳаси учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашга кўмаклашади.
Эслатиб ўтамиз, UAT узоқ йиллардан бери самолётларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бозорида муваффақиятли фаолият юритиб келяпти.
Айни пайтда мазкур корхона маҳаллий ва хориж авиакомпанияларининг барча русумдаги ҳаво лайнерларига сервис хизматларини кўрсатиш учун зарур техник база ва юқори тажрибали кадрларга эга бўлиб, бу ерда йилига камида ўнта самолёт қайтадан тахт ҳолига келтирилади.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026