Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бангладеш ташқи ишлар вазири билан учрашди
2018 йилнинг 11 апрел куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда бўлиб турган Бангладеш Халқ Республикаси ташқи ишлар давлат вазири Шаҳриёр Алам бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Аввалроқ таркибида бизнес вакиллари бўлган Бангладеш делегацияси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкил этилган икки давлат ишбилармон доиралари семинарида иштирок этди, шунингдек, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида музокаралар ўтказди ва Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлди.
Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.
Музокараларда Бангладеш элчиси Мосуд Маннан иштирок этди.
Мавзуга оид
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
13:18 / 01.12.2025