Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пиротехника воситалари бўйича лицензия бериш тартибида ўзгаришлар содир бўлади
2018 йил 1 июндан Ички ишлар вазирлиги томонидан пиротехника воситаларини ишлаб чиқариш, олиб ўтиш, сақлаш, реализация қилиш, фойдаланиш, йўқ қилиш ва утиллаштириш (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотдан ташқари) бўйича лицензия бериш тартибида қатор ўзгаришлар юз беради.
Ариза берувчи томонидан қуйидагиларни тақдим этиш талабини бекор қилиш ҳисобидан тақдим этилувчи ҳужжатлар сони қисқартирилади:
юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
ходимлар штатида руҳий касалликлар, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер рўйхатида турадиган, шунингдек, қасддан содир этилган жиноят учун бекор қилинмаган судланганликка эга шахслар, жиноий жазони ўтаётганлар, жамоат тартибини таъминлаш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этгани учун бир йил давомида маъмурий жавобгарликка такроран тортилган шахслар йўқлиги ҳақидаги маълумотнома, тегишли тиббиёт муассасалари ва ички ишлар ҳудудий органларидан маълумотномани илова қилган ҳолда;
«Саноатгеоконтехназорат» минтақавий контехник инспекциялари ва ҳудудий ички ишлар органларининг моддий-техник базага мувофиқлик, режим-қўриқлаш бўйича амалга оширилган чоралар, ҳисоботни ташкил этиш, технологик жараёнлар, технологик ускуналар ҳолати ва ходимларнинг белгиланган талабларга тайёргарлик даражаси бўйича хулосаси;
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳудудий органларининг ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича моддий-техник базага мувофиқлик, режим-қўриқлаш бўйича амалга оширилган чоралар, ҳисоботни ташкил этиш, технологик жараёнлар, технологик ускуналар ҳолати ва ходимларнинг белгиланган талабларга тайёргарлик даражаси бўйича хулосаси.
Мавзуга оид
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
19:13 / 30.05.2026
Миграция агентлиги хорижга ишга борувчиларни тўлов қилишда алданиб қолмасликка чақирди
17:45 / 01.05.2026
Барча давлат тиббиёт муассасалари босқичма-босқич мажбурий лицензияланади
11:13 / 17.11.2025