Ўзбекистон | 16:08 / 12.04.2018
29110
2 дақиқада ўқилади

Репортаж: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари машғулотларда

Фото: Kun.uz

Кейинги йилларда давлатнинг мудофаа масаласи муҳим сиёсий вазифалардан бирига айланмоқда. Чунки, армия халқнинг, давлатнинг муҳим қалқони, таянчи ҳисобланади.

Ҳеч кимга сир эмаски, барча соҳаларда қилинаётган ислоҳотлар мудофаа соҳасида ҳам изчилликда, шиддат билан амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Қуролли кучлари сафида хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва аскарларнинг жанговар ва ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш бугунги мудофаа сиёсатида белгилаб қўйилган мақсадлардан бири ҳисобланади. Айниқса, Қуролли кучлар сафида хизмат қилаётган ҳар бир ҳарбий хизматчи жанговар тайёргарлигини такомиллаштириб бориши шайлик ҳолатида туриши лозим.

Мана шундай вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Қуролли кучлар академияси битирувчи босқич курсантлари мавжуд бўлган қуроллардан отиш машқини бажаришди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Ўқув режа асосида курсантлар кундалик фаолиятда шуғулланган қуроллардан отиш тайёргарлигининг амалий машғулотларини ўқув режа асосида ўтказишди.

Курсантлар белгиланган нишонларга қарата ОСВ-96 (ўзи ўқланадиган катта калибрли мерганлик милтиғи), 6Г30 (гранатомёт), ПКМ(Пулемёт Калашников), ПМ (пистолет Макаров), РПГ-7 (танкка қарши қўл гранатамёти) ва БМП-2 (гусеницали пиёдалар жанговар машина) каби техникалардан ўт отишди.

Дала ўқув машғулоти мутахассисининг таъкидлашича, сўнгги йилларда олиб борилаётган мудофаа ислоҳотлари натижасида курсантларга мана шундай амалий ўқув машғулотлари сони кескин оширилган. Мақсад битта - ҳарбийларнинг назарий билимларини амалий машқлар орқали доимий равишда мустаҳкамлаб бориш.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид