Ўзбекистон | 18:21 / 12.04.2018
18038
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев эртага Сирдарёга боради

Фото: Президент матбуот хизмати

Эртага, 13 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи режалаштирилган. Бу ҳақда президент матбуот котиби Комил Алламжонов Facebook’даги  саҳифасида хабар қилди

Қайд этилишича, давлат раҳбари саноат корхоналари, маданият ва спорт мажмуалари билан танишиб, вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, шаҳарлар ва йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича янги вазифаларни белгилаб беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид