Жаҳон | 09:43 / 13.04.2018
18662
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Суриядаги саккизта объектга зарба бериши мумкин – ОАВ

Фото: REUTERS / Shawn Nickel

АҚШ Сурияда саккизта объектни зарбалар учун эҳтимолий нишон сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда CNBC телеканали манбага асосан хабар берди. 

Телеканал маълумотларига кўра, иккита ҳарбий аэродром, тадқиқот маркази ва кимёвий қурол ишлаб чиқарилаётган корхона эҳтимолий нишонларга айланиши мумкин.

Манбанинг қўшимча қилишича, Сурия қўмондонлиги мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларини Россия ҳарбий-космик кучлари жойлашган аэродромларга ўтказмоқда. Сурия ҳукуматининг умид билдиришича, АҚШ Россия объектларига зарба беришдан тийилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Сурияга берилиши мумкин бўлган зарбалар муддати ҳақида гапирганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид