Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla рекорд даражада зарар кўрди
АҚШнинг электрмобиллар ишлаб чиқарувчиси Tesla 2018 йилнинг биринчи чорагида акциядорлар ҳиссасига тўғри келувчи 709,551 млн доллар миқдорида соф зарарга эга бўлди. Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 2,1 баробарга кўпроқ, дейилади компания ҳисоботида.
The Wall Street Journal газетаси маълумотларига кўра, бу компания тарихидаги энг йирик чорак зарари. Бундан ташқари, 2018 йилнинг биринчи чораги компания рекорд зарарга эга бўлган қаторасига бешинчиси бўлди.
Зарар ҳар бир акцияга бўлиб ташланганда 4,19 долларга тенг бўлди. Tesla’нинг чорак даромади йиллик нисбатда 26 фоизга ўсиб, 3,41 млрд долларга етди.
Компаниядан таъкидлашларича, Model 3 моделидаги автомобиллар ишлаб чиқаришда жиддий ривожланишга эришишган. Tesla 2018 йилнинг учинчи ва тўртинчи чоракларида даромад олишни режалаштирмоқда. Хусусан, бунга Model 3 машинасини ҳафтасига 5 мингтадан ишлаб чиқариб эришиш мумкин.
Мавзуга оид
07:48 / 24.05.2026
Тошкентда Tesla’ни юқори тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди
18:31 / 25.04.2026
Tesla рулсиз ва тепкисиз Cybercab автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади
08:10 / 09.04.2026
Электромобиллар пойгаси: ким дунёда етакчи?
10:07 / 30.01.2026