Жаҳон | 07:37 / 06.05.2018
32170
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландияда улкан ёриқ пайдо бўлди (видео)

Фото: Colin Tremain

Янги Зеландиядаги фермада чуқурлиги 6 қаватли уй баландлигидек, узунлиги иккита футбол майдонидек келувчи улкан ёриқ пайдо бўлди.

Ёриқ бир неча кун ёққан ёмғирдан кейин Роторуа шаҳри яқинида ҳосил бўлган. Ферма бошқарувчиси Колин Тремейннинг айтишича, “Томо” деб ном олган ёриқ 30 апрелда ҳосил бўлган бўлиши мумкин. Унинг узунлиги 180 метрга, эни ва чуқурлиги 20 метрга баҳоланган. 

Бу охирги йилларда фермада ҳосил бўлган 9-ёриқдир. Янги зеландиялик вулқоншунос Брэд Скоттнинг таъкидлашича, бу ёриқ у аввал кўрган исталган бошқа ёриқдан 3 марта каттадир. 

Ёриқ олимларда муайян қизиқиш уйғотган, чунки охирги марта 60 минг аввал отилган қадимий вулқон кратери устида ҳосил бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид