Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вадим Афонин «Оренбург» билан Премьер-лигага қайтди
Россия 1-дивизионида (Футбол Миллий Лигаси) 37-тур ўйинлари якунланди.
«Оренбург» сафарда «Авангард» билан беллашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлардан бирига ҳамюртимиз Вадим Афонин муаллифлик қилди. «Крилья Советов» клуби ўз майдонида «Кубань»ни 1:0 ҳисобида енгди. «Енисей» сафарда «Шинник» (2:2) билан дуранг ўйнади.
Натижада, мусобақа якунланишига 1 тур қолганида «Оренбург» ва «Крилья Советов» клублари Премьер-лига йўлланмасини қўлга киритишди. Уларнинг ҳисобида мос равишда 83 ва 82 очко бор.
Учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган «Енисей» ва «Тамбов» клублари ўтиш турнирида иштирок этадиган бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, «Оренбург» ўтган мавсумда Премьер-лигани тарк этган эди.
Мавзуга оид
08:28 / 13.05.2026
Оренбургдаги газ саноати объектлари дрон ҳужумига учради
20:18 / 12.04.2024
Оренбургда оммавий эвакуация эълон қилинди. Фотосуратлар
20:29 / 09.04.2024
«Ҳозироқ кетинг». Оренбург ва Россиянинг бошқа ҳудудларида сув тошқини туфайли нималар бўлмоқда?
11:51 / 08.04.2024