Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгия компанияси Тошкентда пиёдалар учун 23та ерусти кўприги қуради
Бельгиянинг Victor Buyck Steel Construction (VBSC) компанияси Тошкентда 23та пиёдалар ерусти кўприги қуради, дея хабар беради «Жаҳон» АА.
Лойиҳа Ўзбекистон делегациясининг 9 май куни Брюсселга ташрифи доирасида тақдим этилди.
«Бир неча ой аввал биз Тошкентга ташриф буюрдик. Ташриф чоғида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Ўзбек ҳамкасбларимиз пиёдалар ерусти кўприкларини қуриш бўйича лойиҳани кўриб чиқишни таклиф этишди. Биз ушбу масалада музокаралар ўтказдик ва энди режаларимизни амалга оширишга ҳаракат қиляпмиз», - деди VBSC ижрочи директори Пит Ферхайен.
Компания жорий йилнинг май ойи охиригача кўприкларнинг якуний лойиҳаси тайёр бўлишини ваъда қилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимияти KUN.UZ’нинг мазкур масала бўйича саволини жавобсиз қолдирди.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шаҳарнинг 22та чорраҳасида пиёдалар ерусти кўприги қуриш режалари ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026