Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат қарори: Паркент туманида санаторий ва дам олиш уйлари барпо этилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятининг Паркент туманида санаторий ва дам олиш уйлари барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ, “Orient finans” ХАТБ ва “Трастбанк” ХАТБнинг (кейинги ўринларда лойиҳа ташаббускорлари деб аталади) Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудида санаторий ва дам олиш уйлари (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) барпо этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Қайд этилишича, бунда, “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан барпо этиладиган дам олиш уйидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси учун алоҳида 50та хона ажратиш белгилаб қўйилди.
Тошкент вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда объектлар қурилиши учун ер майдони ажратиш ишларини икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарори билан ташкил этилган Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари ажратиш амалиётини ўрганиш комиссияси билан келишувларсиз амалга оширишга истисно тариқасида рухсат берилди.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қурилиши режалаштирилаётган объектларнинг атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза лойиҳаларини қонунчиликда белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда ушбу объектларни қурилиш даврида табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини ўрнатади.
Республика ишчи гуруҳи (А.Ж. Раматов)га:
объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларининг “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК билан келишиш, белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини ташкил этиш;
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, '‘Ўзбекэнерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖ билан биргаликда барпо этиладиган объектларнинг ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникация тармоқларига уланишида зарур ёрдам кўрсатиш;
лойиҳа ташаббускорлари томонидан қурилиш ишларини тармоқ жадвалларида белгиланган муддатларда олиб бориш ва якунлашни назорат қилиш вазифалари юкланди.
Мавзуга оид
08:25 / 21.05.2026
Паркентда давлат ерини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
09:24 / 02.04.2026
Паркент бозори ёнидаги йўлда таъмирлаш ишлари тугалланмоқда
20:00 / 28.03.2026
Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшлар замонавий касбларга ўқитилади
13:42 / 02.02.2026