Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжондан Россияни четлаб ўтган ҳолда Европага газ етказувчи қувур қачон ишга тушиши маълум қилинди
Озарбойжон Туркияга, сўнгра Россияни четлаб ўтган ҳолда Европага газ етказадиган Трансанатолия газ қувури – TANAP 12 июнда ишга туширилади. Бу ҳақда Туркия энергетика вазири Барат Албайрак маълум қилди.
Унинг айтишича, газ қувурининг очилиши маросимида Туркия ва Озарбойжон президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Илҳом Алиев иштирок этадилар.

TANAP “Газпром”нинг “Турк оқими”га муқобил бўлиши керак бўладиган, Жанубий газ йўлагининг энг узоқ чўзилган қисми ҳисобланади. Газ қувурининг дастлабки қуввати йилига 16 млрд кубметрни ташкил қилади, кейинроқ эса 31 млрд кубметргача етказилади. Бу ҳажмдан 6 млрд кубметри турк истеъмолчиларига, қолгани эса лойиҳаланаётган Трансадриатик газ қувури орқали Европага етказилади.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026