Иқтисодиёт | 12:29 / 29.05.2018
7352
2 дақиқада ўқилади

Украинада дефолт нима сабабдан юз бериши мумкинлиги айтилди

Фото: УНИАН

Иқтисодий ўсишнинг секинлашиши, ислоҳотларни амалга оширишнинг паст суръати Украинада дефолтга олиб келиши мумкин. Жуда катта ташқи қарзлар эса - уни «ишга туширадиган дастакка» айланади. Бу ҳақда Украинанинг «Апостроф» нашри экспертларга асосан ёзмоқда.

Самарали тартибга солиш офиси раҳбари Алексей Гончарукнинг маълум қилишича, Украина қарзлар билан ташқи ёрдамсиз курашиши мумкин бўлган биронта сценарийни кўрмаяпти.

«Бу дефолтдан аввалги вазиятга жуда ўхшаш, ҳамда унга ечим топиш учун ташқи заём олиш керак», - дея қайд этиб ўтди у.

Экспертларнинг ишонч билдиришича, молиявий ёрдам Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) томонидан тақдим этилиши мумкин.

«Украина, агарда ХВЖ кредитлар бермаса, 2019 йилда қарзларини тўлаши умуман имконсиз нарсага айланади. ХВЖдан ёрдам тақдим этилмаса, унда дефолт рўй бериши эҳтимоли 99 фоизга тенг бўлади», - дея айтиб ўтди Украина Молиявий таҳлилчилар жамияти ижроия қўмитаси аъзоси Виталий Шапран.

Унинг фикрича, ХВЖ ушбу давлат Европада инқироз марказига айланишини хоҳламайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ХВЖ Украинага ён босишдан бош тортгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид