Жамият | 17:15 / 18.06.2018
11779
1 дақиқада ўқилади

KFC'да таомлар «ҳалол» стандартидаги маҳсулотлардан тайёрланади, алкоголь сотилмайди

Фото: KFC

Ўзбекистондаги KFC ресторанларида барча таом ва ичимликлар «ҳалол» стандартидаги маҳсулотлардан тайёрланади. Бу ҳақда компаниянинг Facebook’даги саҳифасидаги изоҳларда маълум қилинди

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги KFC ресторанларида алкоголь сотилиши кўзда тутилмаган. Спиртли ичимликларни ўзи билан бирга олиб келиш ҳам мумкин эмас. 

Муассасаларнинг очилиш санаси ҳозирча номаълум. Компания Тошкентдаги «Чилонзор» ва «Буюк Ипак йўли» метро бекатлари яқинида ҳамда Вестминстер университети қаршисида ресторан очишни режалаштирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Yum! Brands йил охирига қадар Тошкентда бир нечта KFC ресторанини очишни режалаштираётгани хабар қилинганди. Компаниядан билдиришларича, KFC ресторанларининг Ўзбекистондаги фаолияти Yum! Brands халқаро сифат стандартларига мувофиқ равишда ташкил этилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид