Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депутатлар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштиришни таклиф этмоқда
Депутатлар сувни тежовчи технологияларни жорий этган фермер хўжаликларига имтиёз беришнинг аниқ ҳуқуқий механизмларини «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунда мустаҳкам қўйиш мақсадга мувофиқлигини, бундан ташқари, сувни тежовчи технологиялар учун керакли асбоб ва ускуналарни замонавий ва имкон қадар арзон таннархларда ишлаб чиқариш долзарб эканлигини таъкидлашмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қуйи палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда сувни тежовчи технологияларидан бири бўлган эгилувчан қувурларни «Жиззах пластмасса заводи»да ишлаб чиқариш учун жанубий воҳамиз - «Шўртан газ кимё мажмуаси»дан полиэтилен грануласи олиб келинмоқда.
Тайёр бўлган маҳсулот – эгилувчан қувур Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларига қайта олиб борилмоқда.
Парламент аъзоларининг фикрича, бу ортиқча транспорт харажатларига, маҳсулот таннархининг ошишига ва умумий иш унумдорлиги пасайишига сабаб бўлмоқда.
Масаланинг ечими сифатида эгилувчан қувурларни Қашқадарё вилоятидаги «Шўртан газ кимё мажмуаси» тасарруфидаги «Қарши термопласт» цехида муқобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги ойдинлашади. Натижада Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида мавжуд талаб-эҳтиёжлар қондирилади.
Шу билан бирга, бу каби муаммоларни ҳал этиш учун ишлаб чиқарувчи корхоналарга қўшимча имтиёзлар бериш юзасидан қонунчиликка муайян ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси (Хоразм вилоятини ҳисобга олган ҳолда) ва Фарғона водийси (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари)да ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лозим бўлади.
Бу, ўз навбатида, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтиришга ва сифатини оширишга, янги иш ўринларини яратишга ҳамда соҳада соғлом рақобат муҳитини шаклланишига хизмат қилади.
Мавзуга оид
08:45 / 28.05.2026
Ўзбекистонда яна бир йирик автомобил бренди ишлаб чиқаришни бошлаши кутилмоқда
08:51 / 27.05.2026
Дунёда энг кўп пўлат ишлаб чиқараётган давлатлар маълум қилинди
17:49 / 13.04.2026
2026 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқариш 40 фоизга ошди
12:57 / 07.04.2026