Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 августдан Ўзбекистонда ишсизлик бўйича суғурталаш тизими жорий этилади
1 августдан бошлаб Ўзбекистонда ишсизлик бўйича суғурталаш тизими жорий этилади. Бу президентнинг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.
Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидагиларга бир марталик субсидиялар берилишини назарда тутадиган ишсизлик бўйича суғурталаш тизими жорий этилади:
аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун харажатларни энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида тўлаш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни захираланган (квоталанган) энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир қабул қилинган ходим учун ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида тўлаш. Бунда ишга қабул қилинган мазкур тоифадаги шахсларнинг бандлигини энг кам сон (квота) ошган санадан бошлаб камида 12 ой давомида сақлаш шарти назарда тутилади;
иш берувчиларга – аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни касбга қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни молиялаштиришга ҳар бир ходим учун энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида тўлаш.
Шунингдек, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни, айниқса, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан касб-ҳунар таълими муассасаларига грантлар ажратилади.
Мавзуга оид
11:36 / 01.05.2026
14 та сохта ЙТҲ ва “жабрдийда” Malibu’лар: Тошкентда суғурта фирибгарлиги схемаси фош қилинди
14:58 / 14.01.2026
Ўзбекистонда суғурта хизматлари бозори кескин ўсиш қайд этди
10:06 / 27.11.2025
Алимент тўловчилар суғурта полиси орқали чет элга чиқиши мумкин бўлади
18:08 / 22.11.2025