Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швециядаги черковдан XVII асрга тегишли тож ўғирланди
Швециянинг Стренгнес шаҳридаги ибодатхонадан Карл IX ва унинг аёли, қиролича Кристинага тегишли тожни ўғирлаб кетишди.
Жиноят 31 июль кундузи рўй берди. Гувоҳларнинг маълум қилишларича, икки ўғри ибодатхона ёнидаги қирғоқ бўйида уларни кутиб турган мотор қайиққа ўтириб қочиб қолган.
Карл IX'нинг тожи тилладан ишланган бўлиб, олмос, марваридлар ва кумуш билан безатилган. Ўғрилар уларни черковдаги сигнализация ўрнатилган эшиги берк хонадан олиб қочишнинг уддасидан чиқишган. Ҳозирча ўғриларни қидириш ишлари натижа бермаган.
2013 йилда жиноятчилар қирол Юхан III'нинг тожи ва скипетрини ўғирлашган. Бир неча кундан сўнг полиция аноним хабар ёрдамида уларни катта йўл четидаги сумкалардан топган.
Мавзуга оид
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026
Швециядан 20 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
18:41 / 28.03.2026