Ўзбекистон | 09:49 / 01.08.2018
15711
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда аввал ёпиб қўйилган кўчалардан бирида тўсиқлар олиб ташланади

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Тошкент шаҳрида бир неча муддат транспорт воситалари ҳаракати учун ёпиқ бўлган Фидокор кўчасининг Ойбек кўчасига чиқиш қисмида энди яна автомобиллар ҳаракатланиши мумкин. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабарида айтилади.

Қайд этилишича, 31 июль куни мазкур тўсиқни олиб ташлаш ва ушбу йўлда автомобиллар ҳаракатини тиклаш ишлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги Темур Малик – Паркент кўчалари кесишмасида транспорт ҳаракати қисман чекланганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид