Жаҳон | 08:29 / 08.08.2018
7741
1 дақиқада ўқилади

АҚШ сенатида Россияга қарши барча санкцияларни «мувофиқлаштириш» таклиф қилинди 

Фото: Ivan Sekretarev/AP

Америкалик сенаторлар Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқдилар, дея хабар беради «Коммерсантъ».

Нашр маълумотларига кўра, ҳужжат турли актлар билан жорий этилган Россияга қарши санкцияларни ягона механизмга бирлаштиришни таклиф қилади. Шу мақсадда ҳам «сиёсий», ҳам «иқтисодий» санкцияларни назорат қиладиган, шунингдек, уларни жорий этишни мувофиқлаштирадиган ва Европа иттифоқи билан қўллаб-қувватлайдиган махсус «мувофиқлаштириш офиси»ни ташкил этиш таклиф қилинган.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида АҚШда операцияларни тақиқлаш ва аллақачон санкциялар остида бўлган Россия банк тузилмаларининг активларини музлатиш талаби мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Медведев Россия АҚШ билан қандай шартда ҳамкорлик қилишини айтганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид