Жаҳон | 20:00 / 17.08.2018
10005
1 дақиқада ўқилади

Муз устида фигурали учиш бўйича барча рекордлар янгидан қайд қилинади

Фото: ТАСС, Михаил Джапаридзе

Халқаро коньки учувчилар иттифоқи (ISU) айни вақтгача муз устида фигурали учиш бўйича ўрнатилган барча рекордлар “ноллаштирилиб”, янгидан қайд қилинишини эълон қилди.    

Ташкилот сайтида тушунтирилишича, эндиликда бу рекордлар “тарихий” рекордлар тоифасига киритилади. Бу 2018/2019 йиллардаги янги мавсумдан спортчилар чиқишларини баҳолашнинг янги шкаласи киритилаётгани билан боғланган. Энди спортчилар бажарадиган ҳар бир элемент софлиги -5 дан +5 баллгача шкала бўйича баҳоланади. Аввал бу шкала -3 дан +3 гачани ташкил қилган.

Шу сабабли, янги мавсум бошида талайгина янги рекордлар ўрнатилиши кутилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид