Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“WEBER” лак-бўёқ корхонаси Фарғонада ҳамкорлар ва мижозлар билан учрашди

“Weber” бренди остида фаолият юритувчи “Premium Paints” корхонаси 2011 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирги кунга келиб “Weber” бренди лак-бўёқлар бозорида қурилиш соҳасининг етакчиларидан саналади.
Бутун жаҳон стандартлари талабига мос келувчи Европа технологиялари асосида иш олиб борувчи корхона айни пайтда сувли эмулсия маҳсулотининг 30дан ортиқ турини ишлаб чиқармоқда. 2014 йилда корхона кунига 10 000 минг дона темир банкалар ишлаб чиқарувчи цех фаолиятини йўлга қўйди.


Корхонада 2016 – йилда тез қурувчи “Neolit” бўёғи ҳамда йўл белгилари учун бўёқ цехи, 2017-йилда эса ёғоч юзасини бўяш учун мўлжалланган уралкид лакини ишлаб чиқарувчи цехлар ишга тушди. Бир сўз билан айтганда “Олам ранглари”ни бўёқда жамлаш ниятидаги “Weber” мижозлар учун доим изланишда.
Куни кеча “Weber” Фарғона шаҳридаги “Asia” меҳмонхонасининг тақдимот залида ҳамкорлар, бевосита қурилиш соҳасида иш олиб борувчи усталар ва мижозлар билан учрашув ўтказди. Унда корхона тажрибали мутахассислари йиғилганларга “Weber” фаолияти, бугуни ва келажак режалари ҳақида тушунча бериб ўтишди.



Корхонанинг ҳар бир маҳсулотига оид ишлаб чиқариш технологияси, ўзига хос томонлари ва ундан унумли фойдаланиш усуллари ҳақида маълумот берилди.
Турли шароитларда маҳсулотдан қандай фойдаланиш ва бўяш ишларида қайси жиҳатларга эътибор бериш юзасидан “Weber” мутахассислари “Маҳорат дарси” ўтиб берди.
Лак-бўёқ корхонаси вакиллари ҳамкор ва мижозларнинг маҳсулотлар сифати бўйича талаб ва истакларини тингладилар. Бу борада ёзма сўровнома ҳам ўтказилди.


Учрашув сўнгида корхона жамоаси томонидан тадбир иштирокчиларига совғалар такдим қилинди.