Жамият | 14:18 / 24.08.2018
27500
2 дақиқада ўқилади

Миллий таомлар кафесида пичоқбозлик: аёл эркакни пичоқлади

Иллюстратив фото

Бу ҳодиса Сурхондарё вилоятида рўй берди.

21 август куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида, Сариосиё туманида истиқомат қилувчи фуқаро З.Р. миллий таомлар кафесида ўзаро жанжал оқибатида таниши Ш.С.га пичоқ билан зарба берган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълумотларига кўра, Ш.С. касалхонага олиб борилган, З.Р. ушланган.

Бу ички ишлар органлари томонидан қайд этилган ягона ҳодиса эмас.

21 август куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида К.К. уйида, оилавий жанжал пайтида, маст ҳолда бўлгани ҳолда бирга яшовчи қариндоши Ш.К.нинг кўкрагига пичоқ билан урган. Таъкидланишича, жабрланувчини касалхонага олиб кетишган, ҳужум қилган шахс қўлга олинган.

Тошкент вилоятида яна бир ҳодиса юз берди. 22 август куни Бўстонлиқ туманида Р.Т. ўз таниши А.Ф. билан спиртли ичимлик ичиб, юзага келган жанжал пайтида унга пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада А.Ф. касалхонага ётқизилган, Р.Т. ушланган.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 22 август куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида, «Пахтаобод» МФЙда яшовчи С.Б. уйи олдидаги жанжал пайтида ҳамқишлоғи Т.Ж.га пичоқ билан зарба берган. Ҳодисадан кейин Т.Ж. касалхонага ётқизилган, С.Б. ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид