Жамият | 15:39 / 25.08.2018
5125
1 дақиқада ўқилади

Муқаддам судланган шахс фирибгарлик қилиб, қайта жиноятга қўл урди

Фото: Depositphotos

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

24 август куни шу туманда яшовчи Н.Р. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 10 июнь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи  муқаддам судланган А.С. алдов йўли билан ундан умумий қиймати 31 млн сўмлик лист қурилиш молларини олиб, пулларини бермасдан ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган. 

Ҳолат юзасидан А.С. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид