Жамият | 15:24 / 29.08.2018
7829
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада гиёҳвандлик моддаси етиштираётган ва сақлаётган шахс аниқланди

Иллюстратив фото

27 август куни Фарғона вилоятининг ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Қорадори-2018” тадбири ўтказилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Тадбир натижасида фуқаро М.М. томорқасининг 6 кв.м. ер майдонида 27 туп “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётганлиги ҳамда уйида жами 3 кг. 558 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид