Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон енгил атлетикада кумуш медал олди
Ўзбекистон енгил атлетика жамоаси Осиё ўйинларида мамлакат делегациясига яна бир кумуш медал қўшиб қўйди.
Енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш машқларида Руслан Қурбонов кумуш медални қўлга киритди. У финалда 16,62 м натижа кўрсатди ва ўз натижасини яхшилади.
Бу Ўзбекистон терма жамоаси спортчиси илк маротаба Осиё ўйинларида эркаклар ўртасида уч ҳатлаб сакраш бўйича кумуш медални қўлга киритиши бўлди.
Қайд этиш керакки, бу йўналишда олтин медал Ўзбекистонни умумий рейтингда таъқиб этиб келаётган Ҳиндистон делегацияси вакили Арпиндер Сингҳга насиб этди (16,77). Эндиликда Ҳиндистон олтин медаллари сони 10тага етган. Бронзани эса хитойлик Чао Шуо олди (16,56).
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги кумуш медаллар сони 16тага етди. Айни вақтда Ўзбекистон жами 43та - 11 олтин, 16 кумуш ва 16 бронза жамғарган ҳолда умумий рейтингда саккизинчи ўринда жойлашган.

Мавзуга оид
13:23 / 22.04.2025
Шавкат Мирзиёев ҳоккейчилар ва енгил атлетикачиларни ютуқлари билан табриклади
18:07 / 06.12.2024
World Athletics Ўзбекистонни кузатув рўйхатидан чиқарди
14:40 / 02.12.2024
Ярослава Магучих 2024 йилда дунёнинг энг яхши енгил атлетикачиси бўлди
08:46 / 04.08.2024