Жамият | 17:36 / 30.08.2018
4359
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёлик 104 нафар чин етим болага хайрия совғалари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан жойларда ўтаётган байрам тадбирларида халқимизга хос саховатпешалик, меҳр-мурувват сингари эзгу қадриятлар ўз аксини топаётир. Юртимизда бу байрам кунлари эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатилади, кексалар ҳолидан хабар олинади. Бир сўз билан айтганда, ўксик қалбларга меҳр, қувонч улашилади.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимлари, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги  Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида хайрия тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимиятининг Матбуот хизмати KUN.UZ'га хабар бермоқда. Унда вилоятнинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган 104 нафар чин етим болага қишки кийим-кечаклар, ўқув формалари, ўқув қуроллари, спорт формалари ва сумкалари тарқатилди. 

Тадбирда болалар давлат раҳбари томонидан яратиб берилган имкониятларга жавобан, чуқур билим олиб, малакали кадрлар бўлиб етишишга ваъда беришди.

Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этди.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид