Жамият | 17:06 / 31.08.2018
9145
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарга ҳукм ўқилди

Иллюстратив фото

2018 йил август ойида жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Данғара туман судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу суд мажлисида Хожиева Зарифахон Хайтбаевнага нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Аниқланишича, З.Хожиева, хавфли рецидивист бўлгани холда Ж.Қорабоевдан жами 950 АҚШ доллари  ва 2.970.000 сўмни фирибгарлик йўли билан олиб, ўз шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Бунинг эвазига эса Жанубий Корея Республикасига бориш учун керак бўладиган ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам беришини ва Жанубий Корея Республикасига давлат томонидан шартнома асосида ишлаш учун юборишини ваъда қилади.

Шунингдек, Г.Қосимовадан ҳам ҳудди шу йўл билан бир неча маротаба бўлиб-бўлиб жами 1350 АҚШ доллари ва 3.900.000 сўм миқдоридаги пулни олади. Ушбу маблағларни ҳам ўзининг шахсий эхтиёжлари учун ишлатиб юборади.

Судланувчи З.Хожиевани Зарифахон Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (Фирибгарлик, такроран ёки хавфли рецидивист томониданбилан) айбдор деб топди ва 5 йил муддатга озодликдан махрум килиш ва 1 497 750 сўм жарима жазоси тайинланди.

Судланувчи З.Хожиевадан жабрланувчи Г.Косимовага 14 808 000 сўм, Ш.Қорабоевага 10 646 000 сўм ундирилиши белгиланди.

Ҳукмдан норози тарафлар шикоят ёки протест билдиришга ҳақлилиги тушунтирилди.

Зафар Солижонов
Тайёрлаган Зафар Солижонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид