Жамият | 14:43 / 01.09.2018
3852
1 дақиқада ўқилади

Фото: Зангиота туманида байрам тадбирлари. Туманда янги хусусий боғча ҳам очилди

Тошкент вилояти Зангиота туманида “Илк қадам” номли хусусий мактабгача таълим муассасаси очилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Мактабгача таълим муассасасида болаларга инглиз, рус тиллари ўргатилади. Қайд этилишича, нодавлат боғча 100 ўринга мўлжаллангандир. Бу ерда болалар учун энг қулай шарт-шароитлар яратилган.

Шунингдек, туманда Мустақилликнинг 27 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда туман ҳокими, масъул идора ва ташкилотлар вакиллари, туман аҳолиси қатнашди. Тадбирда Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар иштирок этди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид