Жамият | 11:03 / 03.09.2018
5669
1 дақиқада ўқилади

Янгийўлдаги хонадонда газ портлади, икки киши касалхонага ётқизилди

Иллюстратив фото

2 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи Ё.К. акаси У.К.нинг уйига кириб, электр чироғини ёққан вақтида газ плитасидан сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Натижада Ё.К. ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар. Суриштирув ишлари олиб бормоқда. 

“Ҳурматли фуқаролар, уйингизда ёки бошқа турли биноларда бўлганингизда ҳам техника хавфсизлигига амал қилинг. Шунингдек, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишдан аввал, хонага газ йиғилиб қолмаганлигига ишонч ҳосил қилинг!” - дейилади ИИВ хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид