Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда беларуслик ишлаб чиқарувчиларнинг кўргазмаси бўлиб ўтади
14-19 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида илк марта беларуслик ишлаб чиқарувчиларнинг "Made in Belarus".кўргазмаси бўлиб ўтади.
Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, бугунга келиб Беларусь Республикасида деярли ҳамма нарса ишлаб чиқарилмоқда – электромобиллар, тракторлар ва улкан самосваллардан тортиб то маиший техника, кийим-кечак ва косметикагача. Мамлакатда совет даври ишлаб чиқаришидаги давлат стандартлари сақланиб қолган, йирик корхоналар қайта тикланган ва модернизация қилинган. Ўзининг сифати билан танилган Беларусь товарлари барча қитъаларда машҳур бўлиб, 200 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинади.
Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтадиган "Made in Belarus" кўргазмасида Беларусь маҳсулотларининг энг яхши намуналари билан танишиш мумкин. Мамлакатнинг 152 йирик корхонаси ўзбекистонлик истеъмолчиларга машинасозлик, нефть-кимё, қурилиш, енгил саноат, озиқ-овқат, тиббиёт ва бошқа соҳаларга тегишли юздан ортиқ товарларни таклиф қилади. Компанияларнинг тўлиқ рўйхати ва маҳсулотлар каталоги билан www.belinterexpo.by сайти орқали танишишингиз мумкин.
300 дан зиёд беларуслик ишбилармон, жумладан корхоналар раҳбарлари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан танишиш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун Тошкентга ташриф буюради.

Кўргазманинг очиқ майдонида "Амкодор", "МАЗ", "МТЗ", "Гомсельмаш", "Бобруйскагромаш", "Блюминг", "Лидагропроммаш", "ЗУМЛИОН-МАЗ", "Минский электротехнический завод им. Козлова", "Дорэлектромаш", "Ремком" каби Беларусь саноат гигантларининг қишлоқ хўжалик ва йўл-қурилиш техникалари намойиш этилади.
Ўзбекистонлик фермерлар эътиборига “Беларусь” афсонавий тракторлари, комбайнлари, пахта териш техникаси, ўсимликлар ҳимояси ва ўғит қадаш учун ўзиюрар пуркагичлар ҳавола этилади. Барча техника турлари оғир ва лой тупроқларда ишлашга ҳам тўғри келади.

"Брестплемпредприятие" буқа ишлаб чиқарувчиларга насл-сифатига қараб баҳо бериш, зотдор буқаларни етиштириш ҳамда уларни МДҲ ва Евроиттифоқ мамлакатларига етказиб бериш хизматларини таклиф қилади.
Ўзбекистон тоғ-кон корхоналари мутахассислари учун 50 даража совуқ ҳаво ҳароратидан 50 даража иссиққача ишлашга чидамли "БЕЛАЗ" самосвал моделлари ҳамда калий конларида ишлашга мўлжалланган тоғ комбайнлари намойиш этилади.
Беларуснинг нефть-кимё корхоналари ноқулай йўлларда юришга мўлжалланган автоматик равишда тозаланувчи автомобиль шиналари, иссиққа чидамли лаклари, бўёқлар ва 10-12 даражали совутиш эффектини берувчи полиэфир тўқимачилик иплари билан иштирок этади.
Беларусь енгил саноат маҳсулотлари ҳам ўзбек бизнеси ҳамда аҳолининг кенг қатлами орасида алоҳида қизиқишга сазовор бўлади: зиғир ва жун матолар, эркаклар, аёллар ва болалар кийим-кечак коллекциялари, пайпоқ маҳсулотлари, табиий чарм терисидан ишланган пойабзал, уй текстили ва бошқалар.

Уй ва офисни жиҳозлаш учун корпус мебеллар тўпламлари, маиший техника, ваннахоналар ва пол учун керамик плита, иншоотларни исссиқлик, совуқ ва шовқиндан ҳимоялаш учун изоляцион плиталар.
Кўргазмада беларуслик ишлаб чиқарувчилар шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, сут маҳсулотлари, творог пастлари, гўшт ва балиқ деликатеслари, қўлда тайёрланган конфетлар, алкоголь ичимликларнинг ҳам кенг ассортиментини тақдим этишади.
"Коммунарка" қандолатчи фабрикаси шакарсиз "Президент Эксклюзив" ноёб аччиқ шоколадлар қаторини намойиш этади. Шоколадни ишлаб чиқаришда Венесуэла, Колумбия, Эквадор ва Кот-д'Ивуар какао-бобларининг энг яхши навларидан фойдаланилади.

Шунингдек кўргазмада бадиий, ўқув ва илмий адабиётлар, илмий-техник ва it-ишланмалар, университетларнинг ўқув дастурлари ҳамда Беларусда даволаниш ва дам олиш имкониятлари намойиш этилади.
Ўзбекистонлик истеъмолчилар кўргазмада қатор компанияларнинг маҳсулотларини қўлга киритишлари мумкин: "Алютех"нинг алюминий конструкцияларидан фасад ва дераза-ойна тўсиқлари, гараж ва саноат дарвозалари, "Неман" шиша заводининг сервировка ва декор учун шиша ҳамда қандил маҳсулотлари, муз эритишни талаб қилмайдиган "Атлант" музлатгичлари ва кир ювиш машиналари, "Красный пищевик" қандолат фабрикасининг зефир ва мармеладлари.
"Гомсельмаш" холдинги мусиқий коллективлари кўргазма давомида ўз чиқишлари билан иштирок этади.

Кўргазма Беларусь савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, давлат органлари, икки мамлакат элчихоналари ва бизнес-ассоциациялари қўллаб-қувватлаши остида ташкиллаштирилмоқда. Беларусь савдо-саноат палатасининг "Белинтерэкспо" корхонаси кўргазма оператори сифатида қатнашмоқда.
Кўргазманинг ишлаш вақти:
14-19 сентябрь соат 10.00 дан 18.00 гача.
Кириш эркин.
Батафсил маълумот учун: www.belinterexpo.by
Telegram, WhatsApp, Viber: +37544 783 71 08 Екатерина, +37529 965 97 35 Карина
Мавзуга оид
14:23 / 25.02.2026
Украинадаги урушнинг 4 йиллиги муносабати билан Тошкентда кўргазма очилди
10:46 / 13.10.2025
Ўзбекистон Осакадаги бутунжаҳон кўргазмасида олтин медални олди
11:05 / 29.05.2025
Шарқ санъатидан метафизикагача: “Оламлар орасидаги нур” кўргазмасида нималар намойиш этилмоқда?
09:38 / 26.04.2025