Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги қўшимчалар киритилиши мумкин:
қуйидаги мазмундаги 230-1-модда билан тўлдирилади:
“230-1-модда. Туғилиш ва ўлим ҳолатларини қайд этиш тартибини бузиш
Топиб олинган (ташлаб кетилган) бола жойлашган муассаса маъмурияти, тиббиёт муассасаси, ички ишлар ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари мансабдор шахслари томонидан узрли сабабларсиз топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш чораларини кўрмаслик – энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Соғлиқни сақлаш муассасалари мансабдор шахслари томонидан туғилиш ва ўлимни ўз вақтида қайд этмаслик, туғилганлик ҳақида маълумотномани, шунингдек ўлим ва перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳномани тўғри ва аниқ тўлдирмаслик – энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.”;
245-модданинг биринчи қисми “230” рақамидан кейин “230-1” рақами билан тўлдирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
18:20 / 21.05.2026
Қўриқлаш хизматига маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш ваколати берилди
14:04 / 20.02.2026
Суд қарорлари ижросини тўхтатиш тартиби қатъийлаштирилиши мумкин
14:26 / 03.02.2026
Қуролли тўқнашувларда иштирокни тарғиб қилувчи маҳсулотлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
23:20 / 16.06.2025