Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорния 2045 йилгача атмосферага чиқувчи углерод чиқиндиларини қисқартиради
Калифорния штати губернатори электр энергия ишлаб чиқарувчиларига атмосферага чиқувчи углерод диоксид чиқиндиларини нолгача қисқартириш мажбуриятини юкловчи фармонни имзолади. Қонундан мақсад - 2045 йилгача штатнинг атмосферадаги углерод диоксид балансига таъсирини йўққа чиқариш, деб ёзади Ars Technica.
Калифорния — электр энергия ишлаб чиқаришда углерод диоксид чиқиндиларини нолгача қисқартирувчи қонунни қабул қилган энг аҳолиси кўп штат. Штатдаги корхоналарнинг аксарияти электр энергияси ишлаб чиқариш учун кўмирдан табиий газга ўтди.
АҚШ Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, газдан 1 мДж энергия ишлаб чиқаришда атмосферага 13,7 г СО2 чиқади, кўмирдан эса - 24 г. Бироқ углерод диоксидини қазиб олиш ва ташишда тез-тез газ сизиб кетиши ҳолатлари кузатилади, модданинг асосий компоненти - метан - Ерни углерод диоксидидан кучлироқ қизитади.
Бу яқин йилларда Калифорнияда шамол, гелиотермик ва геотермал электр станциялари қурилиши фаоллашишидан дарак беради, дейилади манбада.
Мавзуга оид
20:25 / 06.06.2026
Каламушлар, ёқимсиз ҳид ва йиллаб давом этаётган муаммо: Мирзо Улуғбек туманидаги маҳалла аҳли ечим кутаётган ҳолат
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
00:10 / 25.04.2026
АҚШда 60 метр баландликдан йиқилган аёл тирик қолди
13:07 / 24.01.2026