Ўзбекистон | 19:18 / 17.09.2018
6237
1 дақиқада ўқилади

АҚШдан Миллий гвардия делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

17 сентябрь куни Тошкентга Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони – штат губернатори ўринбосари, генерал-майор Ж.Бойлз бошчилигидаги делегация ташриф буюрмоқда, дея хабар беради ЎзА.

18-19 сентябрь кунларига мўлжалланган ташриф дастуридан мудофаа, ички ишлар, ФВ, ташқи ишлар вазирлари, Олий Мажлис Сенатининг биринчи ўринбосари, Миллий гвардия қўмондони билан учрашувлар, Қуролли Кучлар Академиясига ташриф ўрин олган. 

Шунингдек, меҳмонлар учун Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан қабул ва концерт дастури ташкил этилиши кўзда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид