Ўзбекистон | 09:39 / 18.09.2018
19611
1 дақиқада ўқилади

Хоразм шакар заводининг янги эгаси акциядорлик жамияти номини ўзгартирмоқчи

Фото: xorazmshakar.uz

Хоразм шакар заводи номи ўзгартирилади, бундан компания веб-сайтида эълон қилинган маълумот далолат бермоқда.

18 сентябрь куни «Xorazm Shakar» АЖ ҚК акциядорлари йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Кун тартибидаги масалалардан бири - ном ўзгариши.

Муҳокама этилиши режалаштирилган бошқа масалалар ичида жамият низомини янги таҳрирда тасдиқлаш, янги ижро этувчи тузилма, янги ички қоидалар, кузатув кенгашининг янги таркиби ва янги тафтиш комиссиясини тасдиқлаш кабилар бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда яшовчи фуқаро Хоразм шакар заводининг 99,4 фоиз акциялари эгасига айлангани хабар берилганди.

Республика фонд биржаси маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи А.Р.Тошев Хоразм шакар заводининг 99,4 фоиз акциялари эгасига айланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид