Жаҳон | 07:30 / 18.09.2018
16616
2 дақиқада ўқилади

Ойга саёҳат қиладиган илк одам ким бўлиши маълум қилинди

Фото: SpaceX

SpaceX компанияси томонидан яратилаётган BFR ракетасида Ойга саёҳат қиладиган илк сайёҳ япониялик миллиардер Юсаку Маэдзава бўлади. Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск махсус маросимда маълум қилди. 

Аввалроқ SpaceX Ой атрофида айланиб чиқадиган илк сайёҳ билан келишув тузганини маълум қилганди.  

Маскнинг айтишича, янги ракетанинг Ойга парвози ва ортга қайтиши 4-5 кун олади. У парвоз қачон амалга ошишига ойдинлик киритмаган, бироқ космик сайёҳ ушбу воқеа 2023 йилда юз беришини маълум қилган.

“2023 йилда парвоз эгаси сифатида 6-8 нафар санъат вакилини мен билан Ойга парвоз қилишга таклиф қиламан”, деб айтган Маэдзава ва парвоз янги санъат асарларини яратишга илҳомлантиришига умид билдирган. Маэдзава компанияга у ва бошқа одамлар орзуларини рўёбга чиқаришдаги кўмаги учун миннатдорлик билдирган.

Фото: SpaceX

Маскнинг маълум қилишича, компания янги ракетани қуришни бошлаб юборган. Бироқ SpaceX япониялик Ойга парвоз учун қанча пул тўлашини сир тутмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид