Ўзбекистон | 17:37 / 18.09.2018
6192
1 дақиқада ўқилади

Тендер бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилади

Фото: Deskgram

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Автомобиль транспорт агентлиги бошлиғининг буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:
 
1. 9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилади:

 “Бунда тавсия этилаётган иш режими варианти, талаб этилаётган вариантдан кам бўлмаган тақдирда, талабгор беш балл олади.”.

2. 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилади:

“Бунда таклиф этилаётган йўналишдаги қатновлар сони, талаб этилаётган қатновлар сонидан кам бўлмаган тақдирда, талабгор беш балл олади.”.

3. 12-банд ўз кучини йўқотган деб топилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид