Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий ва Жанубий Корея ядро қуроли бўйича муҳим келишувга эришди
Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари Ким Чен Ин ҳамда Мун Чжэ Ин қўшма баёнотни имзоладилар. Маросим жонли эфирга узатилди, дея хабар беради Yonhap агентлиги.
Битим тафсилотлари бирданига очиқланмади. Кейинчалик матбуот анжуманида Жанубий Корея президенти Пхеньян ва Сеул, хусусан, ярим оролдан ядро қуролини йўқотиш ҳақида келишиб олганини айтди.
Шунингдек, чоршанба куни мамлакатлар ўртасида ҳарбий битим имзоланди. Уни икки давлат раҳбарларининг иштирокида мамлакатлар мудофаа вазирлари имзолади. Ҳужжат Кореялар ўртасида уруш хавфини бартараф этиш, зиддиятни камайтиришни назарда тутади.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026