Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳоли муаммолари ечими борасида янада фаолроқ ишлайди
Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Элбек Шукуров ҳокимлик пойтахт аҳолиси муаммоларини ҳал қилиш учун бор кучини сафарбар қилишини айтди.
«Биз шаҳарда қатор муаммолар борлигини биламиз. Уларни бирданига ҳал қилишнинг имкони йўқлигини ҳам тушунамиз, аммо жамоамиз бу муаммоларни ечиш учун бор кучини ишга солади», – деди Шукуров ўзининг Facebook саҳифасидаги видеомурожаатида.
Унинг сўзларига кўра, ҳокимлик жамоаси иш олиб бориш учун учта тамойилни белгилаб олган. Бу шаффофлик, ҳалоллик ва Тошкент аҳолисининг манфаатларидир. Шукуров маъмурият ижтимоий соҳадаги муаммоларни ўрганишга киришганини, шундан сўнг уларни ечиш бўйича стратегия ишлаб чиқарилишини билдирди.
«Интернетда, ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган долзарб муаммолар мавжуд. Масалан, дарахтлар кесилишига қарши кураш. Айтиш жоизки, бу масалани Тошкент ҳокими ўз назоратига олган. Биз дарахтларнинг ноқонуний кесилишига қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқяпмиз», – деди Шукуров.
Унинг сўзларига кўра, ҳокимлик октябрда дарахт экиш акцияси ўтказилишини эълон қилади.
Мавзуга оид
16:55
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026