Жаҳон | 12:45 / 20.09.2018
3204
1 дақиқада ўқилади

Абэ Японияни 2021 йилгача бошқаради

Фото: Issei Kato/Reuters

Японияда ҳукмрон бўлган Либерал-демократик партиянинг (ЛДП) аъзолари Синдзо Абэни ўзларининг раиси этиб қайта сайлашди. Бу ҳақда Kyodo хабар бермоқда.

Таъкидланишича, овоз бериш жараёнида Абэ 810 овоздан 533тасини қўлга киритган, унинг рақиби япониялик сиёсатчи Сигэру Исиба эса 254 овозга эга бўлди.

Овоз бериш натижаларига мувофиқ, шу тариқа Абэ агар ЛДП ҳукмрон партия бўлиб қолса, 2021 йилгача мамлакат ҳукумати раҳбари лавозимини эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Японияга таклиф билан чиққанди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид