Жаҳон | 11:33 / 20.09.2018
7218
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда учталоқ қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади 

Фото: AFP

Ҳиндистон ҳукумати учталоқ қилишни жиноят деб топиш тўғрисидаги фармонни маъқуллади. Бу ҳақда Times Of India хабар бермоқда.

Ҳиндистондаги 172 миллион мусулмоннинг аксарияти суннийлар бўлиб, улар диний қоидалар асосида ҳаёт кечиришади. Эр хотини билан ажрашиши учун “талоқ” сўзини уч марта айтиши кифоя. Бу юзма-юз, телефон орқали, смс хабар ва ҳатто ижтимоий тармоқ орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

Мамлакат адлия вазири Шанкар Прасад бу амалиётни «ноинсоний» деб атади. У 22 мамлакат, жумладан қўшни Покистон ва Бангладешда ҳам бу нарса тақиқланганини таъкидлади.

Ҳиндистонда учталоқ қилиш ўтган йили конституцияга зид деб топилганди, бу йил Нарендра Моди ҳукумати бу борадаги қонунни янада кучайтирмоқчи. Учталоқ қилишда айбланганлар эндиликда гаров эвазига озодликка чиқарилмайди. Конгрессдаги мухолиф партия бунга қарши чиқмоқда ва жазо чорасини енгиллаштиришни таклиф этмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид