Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Келгуси йилдан болалар баъзи мактабларга ДХА орқали қабул қилинади
Тошкент шаҳрида талаб юқори бўлган мактабларда болаларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда коррупция белгиларини йўқотиш учун келгуси ўқув йилидан бошлаб ушбу мактабларга қабул қилиш Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлигининг ягона дарча маркази орқали амалга оширилади.
Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, бу орқали ноқонуний ҳаракатларни амалга ошираётган раҳбарлар ва уларнинг воситачиларининг шахсий манфаатлари йўлидаги ҳаракатларига чек қўйилади.
Шу билан бирга, ота-оналар томонидан талаб юқори бўлган мактабларга тармоқ мактаблари ташкил этиш ҳуқуқи тақдим этилади. Бу эса мактабларда жой етишмаслиги ва коррупция омилларининг камайишига ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактаб директорларига коррупцияни йўқ қилиш топшириғи берилганди.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026