Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшни мамлакатлардан товар олиб кириш янада чегараланиши мумкин
Давлат божхона қўмитаси жисмоний шахслар учун товарларни божсиз олиб кириш қоидаларини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Бугунги кунда ўзбекистонликлар бир календарь ойи давомида 20 турдаги товарларни, ҳар бирини бир донадан автомобиль (пиёда), темир йўл ва дарё пунктлари орқали мамлакатга божсиз олиб кириши мумкин. Бундай товарлар орасида музлатгич, кондиционер, чангюткич, кир ювиш машинаси, газ ёки электр плита, телевизор, микротўлқинли печь, дазмол, фен, ошхона комбайни, телефон аппарати, компьютер техникаси, ноутбук ва бошқалар бор.
Энди эса жисмоний шахслар бир турдаги маиший техника воситаларини ҳар 6 ойда 1 донадан ортиқ олиб кириши тақиқланиши мумкин.
Бундан ташқари, «бошқалар» тоифасига кирувчи энг кенг тарқалган товарларни олиб кириш қоидалари ҳам ўзгартирилиши мумкин. Унга кўра, ўзбекистонликлар ҳар бир номдаги товарни бир суткада 2 килограммдан, бироқ умумий оғирлиги 10 килограммдан ортиқ бўлмаган ҳолда олиб кириши мумкин бўлади. Буни бир суткада эмас, ҳар ой этиб ўзгартириш мўлжалланмоқда.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026