Ўзбекистон | 10:06 / 20.09.2018
2775
2 дақиқада ўқилади

Талабалар турар жойларида ҳунармандчилик тўгараклари ташкил этилади

Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази фаолиятини такомиллаштириш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Унга кўра, талабалар турар жойларида таълим муассасасининг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, талабалар учун барча шароит ва имкониятларга эга бўлган ҳунармандчилик ва илм-фанга доир тўгараклар ҳамда ўқув курслари ташкил этилади.

Бунда ҳар бир талабалар турар жойидаги тўгарак ёки ўқув курси учун мос бўлган жойлар аниқланиб, рўйхати шакллантирилади. Талабалар турар жойларида ҳунармандчилик ва илм-фанга доир тўгараклар ҳамда ўқув курслари ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, манфаатдор вазирликлар ва идоралар бу борада масъул этиб белгиланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид